АсосийDunyo

ҚОЧОҚЛАРНИ БЕПУЛ ТАШИГАН ҲАЙДОВЧИ

'ҚОЧОҚЛАРНИ БЕПУЛ ТАШИГАН ҲАЙДОВЧИ'ning rasmi
Волгоградлик Усуб Кочоян аллақачон ижтимоий тармоқларда машҳур бўлишга улгурган.

Бундан уч йил илгари у ўзининг иш тартиби билан ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг меҳрига сазовор бўлган эди. Усуб хушмуомала йўловчилар учун чегирмалар ташкил этди. Маршрут таксига ўтирган йўловчи саломлашса 5 рублни, табассум қилса 10 рублни чегирма қилди.

Ҳомиладор аёллар, ҳарбий аскарлар, имтиҳонни “аъло” баҳоларга топширган олий ўқув юрти талабалари, туғилган куни бўлаётган одам эса Усубнинг машинасида бепул ўз манзилига етиш ҳуқуқига эга. Украинада бўлган уруш туфайли Волгоградга қочиб келган муҳожирлар учун ҳам имтиёз яратиб, уларга ҳам бепул хизмат қилди.“Агар кимгадир яхшилик қилсангиз у сизга минг баробар бўлиб қайтади”, дейди Усуб унинг ишидан ҳайратланган одамларга қарата.

    Бошқа янгиликлар