Бу воқеа Челябинск шаҳрида содир бўлди. Мазкур шаҳарда яшовчи Артём Михеевга банк ходими 200 минг рубль бериш ўрнига адашиб, 400 минг рубль бериб юборди. Артём пулни санаб кўрмай, уйига йўл олди. Уйга келганда эса кассир унга 200 минг рубль ўрнига 400 минг рубль берганини кўрди. У ҳеч иккиланмай орқага қайтиб, “Бировнинг ҳақи керак эмас”, деганча ортиқча бериб юборилган маблағни банк ходимига қайтариб берди. Қани энди ҳамма шу тамойил билан яшаганда...






