Бурятия касалхоналаридан бирига 74 ёшли аёл келтирилди ва унинг ошқозонида 150 дона мих, гайка ва болтлар борлиги аниқланди, деб хабар берди Тvzvezda.ru нашри.
Аёл касалхонага келтирилганда унинг тана ҳарорати юқори бўлган. Шифокорлар эса бунинг сабабини аниқлашга киришишди. Текширувлар натижасида пенсионер аёлнинг ошқозонида бир талай ёт жисмлар борлиги маълум бўлди. Оқибатда у зудлик билан операция столига ётқизилди. Аёлнинг ошқозонидан улкан бурама михлар, болтлар, 15 сантиметрли арматура бўлакчаси, ҳаттоки 925 пробали кумуш занжир ҳам топилди. Мазкур буюмлар занглаб қолганидан аёл уларни қачон ютганлигини аниқлашнинг иложи бўлмади. Айни вақтда аёл шифокорларнинг қатъий назорати остида даволанмоқда. Ёт жисмлар унинг ички аъзоларига умуман зарар етказмаган. Аёл уларни нима мақсадда истеъмол қилгани ҳақида хабар берилмаган.






