АсосийDunyo

КАМБОЖАЛИК БОЛАЛАРГА ЁРДАМ БЕРИШ УЧУН ИШДАН БЎШАГАН ГОЛЛИВУД КИНОСТУДИЯСИНИНГ РАҲБАРИ

'КАМБОЖАЛИК БОЛАЛАРГА ЁРДАМ БЕРИШ УЧУН ИШДАН БЎШАГАН ГОЛЛИВУД КИНОСТУДИЯСИНИНГ РАҲБАРИ 'ning rasmi

45 ёшли Скотт Нисон Голливуддаги йирик киностудиялардан бирининг раҳбари эди, деб ёзади Mix.tn.kz нашри.

Унинг ҳашаматли уйи, спорт автомобили ва машҳур дўстлари бор эди. Бироқ у шон-шуҳратнинг юқори чўққисига етганда, тўсатдан кинобизнесни тарк этиб, бор мол-мулкини сотди ва Камбожага кўчиб кетди. У ўзининг бу ҳатти-ҳаракатини бахт пулда эмаслигини англаб етганлиги билан изоҳлади.

Скотт Нисон мазкур мамлакатга саёҳатга келган эди. У қорин ғамида ахлатхоналарда тентираб юрган оч-наҳор болаларни кўриб, даҳшатга тушди. Шу куннинг ўзидаёқ Скотт уйсиз-жойсиз икки нафар болага ижарага уй олиб бериб, уларнинг тиббий даволаниши учун ёрдам берди.

“Камбожада етим болага ёрдам бериш учун бир ойга атиги 40 доллар сарфлаш лозим бўлади, – дейди Скотт Нисон. – Бу жуда катта маблағ эмаслигини кўриб, виждоним қийналди”. У мавжуд мол-мулкини сотса, 8 йил давомида 200 нафар болани боқа олиши мумкинлигини билди.

Скотт Нисон мақсади етим болаларга ғамхўрлик қилиш бўлган Cambodia Children’s Fund ташкилотига асос солди. У Камбожада истиқомат қилади. Шу йиллар мобайнида Скотт икки мингдан ортиқ камбағал етим болаларга кўмаклашди.

    Бошқа янгиликлар