Москва шаҳрининг ғарбий қисмида жойлашган, одам гавжум бўлган “Славьян бульвари” метро бекатида ЛиАз русумли йўналиш автобуси ЙТҲга учради ва оқибатда 5 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Мir24.tv нашри.
Автоҳалокат оқибатида 10-15 киши тан жароҳати олди, уларнинг 3 нафари автобус ғилдираклари тагидан тортиб олинди. Воқеа жойига учта ВК-117 русумли тиббий вертолётлар етиб келиб, оғир тан жароҳати олган одамларни касалхонага етказди. Мазкур автобус Одинцово транспорт компанияларидан бирига тегишли бўлган. Ҳайдовчи қўлга олинган. Воқеага ойдинлик киритилмоқда. Шаҳар ҳукумати жабрланганларга ёрдам кўрсатмоқда.
Москвада эрталаб кўтарилган бўрон натижасида автомобиль йўлларида кўриш даражаси ёмон бўлган.






