Американинг Флорида штатида сайёҳлар ўтирган қайиққа аллигатор чиқиб олди, деб хабар берди Мir24.tv нашри.
Сайёҳатчилар ўтирган қайиқ қирғоқда ётган аллигаторни томоша қилиш учун унга яқинлашди. Қайиқ эгаси йиртқични видеога ола бошлади. У қайиқдагиларга “Қўлингизни узатиб, унинг елкасини силашингиз мумкин!” дея ҳазиллашди. Шу вақт аллигатор кутилмаганда қайиқ ичига сакради. Бундан ваҳимага тушган одамлар қайиқнинг бошқа томонига сурилишди. Яна қайтиб сувга сакрамоқчи бўлган аллигатор қайиқ тўсинлари орасига қисилиб қолди. Орадан бир неча дақиқа ўтгач, у “қопқон”дан қутулишга муваффақ бўлиб, сувга сакради.






