АсосийDunyo

ДОҒИСТОН МУФТИСИНИНГ РАФИҚАСИ РОССИЯ ПРЕЗИДЕНТЛИГИГА ЎЗ НОМЗОДИНИ ҚЎЙИШНИ РЕЖАЛАШТИРДИ

'ДОҒИСТОН МУФТИСИНИНГ РАФИҚАСИ РОССИЯ ПРЕЗИДЕНТЛИГИГА ЎЗ НОМЗОДИНИ ҚЎЙИШНИ РЕЖАЛАШТИРДИ'ning rasmi
Доғистон республикаси муфтисининг рафиқаси ва “Ислом” журнали бош муҳаррири Айна Гамзатова 2018 йилда бўлиб ўтадиган Россия президентлиги сайловида ўз номзодини қўйишни режалаштирди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Сайловда иштирок этиш учун номзодларнинг ҳужжатлари Россия Марказий сайлов комиссиясига 2018 йилнинг 5 январига қадар топширилиши белгиланган.

Айна Гамзатова 46 ёшда бўлиб, Россиядаги йирик мусулмон ахборот холдингига раҳбарлик қилади, шу билан бирга Доғистон муфтиси Аҳмад Абдуллаевнинг ҳукумат органлари билан алоқа қилиш бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади. Айна Гамзатова ҳуқуқшунослик ва филологлик дипломларига эга, Россия журналистлар иттифоқининг аъзоси, ёзувчи ҳамда “Путь” хайрия фондининг таъсисчисидир.

    Бошқа янгиликлар