АҚШнинг Техас штатида полициячилардан бири тасодифан 6 ёшли болани отиб ўлдирди, деб хабар берди Тvzvezda.ru нашри.
Полиция ходимлари 30 ёшли аёл Аманда Жонсни қўлга олиш жараёнида у яширинган, ичида 6 ёшли бола бўлган трейлерга қарата ўқ узишди. Зинапояга туриб олган Аманда Жонс ҳуқуқ-тартибот идораси ходимларига қарата ўт очган. Унга жавобан полициячилар томонидан узилган ўқлардан бири фургон даворини тешиб ўтиб, болага теккан. Бола тез ёрдам ходимлари томонидан касалхонага олиб кетилаётганда йўлда вафот этган.
Мазкур отишмада иштирок этган полициячилар ўз хизмат вазифаларидан четлаштирилган, уларга нисбатан хизмат текшируви ўтказилмоқда.






