АсосийDunyo

АМЕРИКАЛИК АЁЛ ЭЛЕКТР ТОКИ УЧУН 284 МИЛЛИАРД ДОЛЛАР “ҚАРЗ БЎЛДИ”

'АМЕРИКАЛИК АЁЛ ЭЛЕКТР ТОКИ УЧУН 284 МИЛЛИАРД ДОЛЛАР “ҚАРЗ БЎЛДИ”'ning rasmi

АҚШнинг Пенсильвания штатида яшовчи, уй бекаси бўлган Мэри Хороманскийга электр энергеяси учун 284 миллиард 460 миллион доллар қарзи борлиги ҳақида ҳисоб келди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Аёлнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзишича, унинг “қарзи” мамлакатнинг давлат қарзидан ҳам ошиб кетган. “Мазкур миқдорни кўриб, тепа сочим тикка бўлди”, деди Мэри журналистларга берган интервьюсида.

Уйларни электр билан таъминловчи Penelec компанияси вакилининг маълум қилишича, ҳисоб суммаси адашиб ёзилган. Воқеага ойдинлик киритилгунга қадар Хоромонскийларнинг байрам арафасида асабийлашишларига тўғри келди.

    Бошқа янгиликлар