АсосийDunyo

АҚШДА “МАХФИЙ САНТА” ОДАМЛАРГА 100 ДОЛЛАРДАН БАЙРАМ СОВҒАСИ УЛАШДИ

' АҚШДА “МАХФИЙ САНТА” ОДАМЛАРГА 100 ДОЛЛАРДАН БАЙРАМ СОВҒАСИ УЛАШДИ'ning rasmi

Американинг Топик (Канзас штати) шаҳри фуқаролари Янги йил байрамига кутилмаган совға олишди.

Гап шундаки, ўзини “махфий Санта” деб таништирган номаълум эркак шаҳарликларга Рождество байрамига совға сифатида 100 долларлик банкноталар улашган. Бу ҳақда маҳаллий "Кэнзас сити стар" нашри хабар тарқатган.

Газета журналисти шаҳар бўйлаб сафар қилган номаълум ҳимматталабга ҳамроҳлик қилган. Хабарда айтилишича, эртакдаги эльфлар либосини кийган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари “махфий Санта”га пулларни тарқатишда ёрдам берган.

    Бошқа янгиликлар