Бошқирдистоннинг Уфа шаҳридаги мактаблардан бирида ишловчи ўқитувчи аёл туққан боласини сумкага яширди, оқибатда бола вафот этди, деб хабар берди Ria.ru нашри.
Кўп қон йўқотган аёлни тез ёрдам машинаси касалхонага етказди. У касалхонада бўлиб ўтган воқеани гапириб берди. Врачлар унинг сумкасидан чақалоқ жасадини топишди.
Нашрнинг хабар беришича, аёлнинг уч фарзанди бўлган. Тўртинчи ҳомиладорлиги вақтида номаълум сабабларга кўра, гинеколог ҳисобида турмаган. Айни вақтда тергов ишлари олиб борилмоқда. Аёлнинг айтишича, бола ўлик туғилган. Воқеага ойдинлик киритилмоқда.






