АсосийDunyo

ГЕРМАНИЯДА САЁҲАТЧИ ЛАЙНЕР КЎПРИККА УРИЛДИ

'ГЕРМАНИЯДА САЁҲАТЧИ ЛАЙНЕР КЎПРИККА УРИЛДИ'ning rasmi

Германиянинг ғарбий қисмида чоршанбага ўтар кечаси сайёҳлар ўтирган саёҳатчи лайнер кўприкка келиб урилди, деб хабар берди Ntv.ru нашри.

Воқеа Рейн дарёсида юз берди. Германиянинг Дуйсбург шаҳридан Нидерландиянинг шарқий қисмида жойлашган Арнем шаҳри томон йўлга чиққан кемада 103 нафар йўловчи — Бельгия, Люксембург ва Нидерландия фуқаролари, бундан ташқари, кеманинг 26 нафар экипаж аъзолари ҳам бўлган.

Ҳодиса оқибатида 27 киши жабрланди, улардан 5 нафари жиддий жароҳат олган. Воқеадан сўнг кўприк ёпилди, эксперт ва муҳандислар унинг мустаҳкамлигини, қай даражада шикастланганлигини текширишмоқда.

    Бошқа янгиликлар