АсосийDunyo

ҲИНДИСТОНДА ТУҒИЛГАН “БЕГОНА” ЛАҚАБЛИ МАХЛУҚ-ЧАҚАЛОҚ ОЛАМДАН ЎТДИ (ФОТО)

'ҲИНДИСТОНДА ТУҒИЛГАН “БЕГОНА” ЛАҚАБЛИ МАХЛУҚ-ЧАҚАЛОҚ ОЛАМДАН ЎТДИ (ФОТО)'ning rasmi

Ҳиндистонда қулоқсиз ва бурунсиз туғилган чақалоқ оламдан ўтди, деб хабар берди Тengrinews.kz нашри.

Жорий йилнинг 20 сентябрида дунёга келган бола кенг жамоатчиликнинг диққатини тортди. Боланинг ота-онаси Аршад ва Каришмаларнинг уйига чақалоқни томоша қилиш учун юзлаб одамлар келди. Уни томоша қилганлар боланинг қўрқинчли ташқи қиёфага эгалигини кўриб, “Бегона” деган лақаб қўйишди.

Бола ҳар қанча даҳшатли қиёфага эга бўлмасин, ота-онаси сўнгги дақиқаларгача унинг тирик қолишига умид қилишди. “Биз боламизни шифокорларга кўрсатишга улгурмадик. У ўзини яхши ҳис қиларди, ухлагандан кейин уйғонмай оламдан ўтди, ҳатто йиғламади ҳам...” деди Аршад нашрга берган интервьюсида.

    Бошқа янгиликлар