АсосийDunyo

ЖОНИНИ ХАТАРГА ҚЎЙИБ, ЯҲУДИЙ ОИЛАСИНИНГ ҲАЁТИНИ САҚЛАБ ҚОЛГАН АЁЛ

'ЖОНИНИ ХАТАРГА ҚЎЙИБ, ЯҲУДИЙ ОИЛАСИНИНГ ҲАЁТИНИ САҚЛАБ ҚОЛГАН АЁЛ'ning rasmi

1941 йилда Польша фермаларидан бирида яшовчи аёл — Софья Баня оиласи учун зарур бўлган буюмларни сотиб олиш учун пул тополмайди. Дўкон мудири Исроил Рубинек унга керакли барча буюмларни олиб кетишини, қачон пул топса ҳисоб-китоб қилиши мумкинлигини айтади. Қаҳатчилик, уруш йилларида бу нарса Польшада кўз кўриб, қулоқ эшитмаган воқеа эди.Аёл ҳам дўкончининг мазкур яхшилигини бир умр унутмайди. Орадан икки йил ўтгач, фашистлар Польшада яшовчи яҳудийларни зўрлик билан махсус лагерларга жўната бошлайди. Исроил Рубенек ва унинг оиласи келажагидан ташвишга тушган Софья Баня икки ярим йил мобайнида Исроил Рубенекни ва унинг рафиқасини ўз уйида яшириб келди. Немис солдатлари етти маротаба яҳудийларни қидириб, Софьянинг фермасига келди. Аёл уларни кичкина ертўлага яширди. Кунларнинг бирида Софьянинг уйида тунаб қолган немис аскарлари Рубене ва унинг рафиаси яширинган жойдан бир неча сантиметр узоқликда тонг оттиришди.

Орадан йиллар ўтди. Рубенекнинг оиласи уларни ўлимдан сақлаб қолган аёл учрашди. Исроил Рубенекнинг невараси биргина яхшилик туфайли бобоси ва бувиси қийин вазиятда омон қолганлигини айтиб, уларни ўлимдан сақлаб қолган аёлга миннатдорчилик билдирди.

    Бошқа янгиликлар