АсосийDunyo

ДУНЁНИНГ ЭНГ ОЛИҲИММАТ ВА САХИЙ МАМЛАКАТЛАРИ

'ДУНЁНИНГ ЭНГ ОЛИҲИММАТ ВА САХИЙ МАМЛАКАТЛАРИ'ning rasmi

Gallup компанияси томонидан ер юзидаги давлатлар ва халқларнинг бошқаларга қай даражада ёрдам бериши, эзгу амаллари таҳлил қилинганда, мазкур мамлакатларнинг иқтисодий ўсиш даражаси барқарорлиги маълум бўлди. Тадқиқотлар натижасида дуёнинг 140 та мамлакатида яшовчи 145 мингдан ортиқ одам сўровномада иштирок этди. Уларнинг бошқаларга беғараз ёрдам беришга тайёргарлик даражаси ўрганилди. Она сайёрамизнинг турли нуқталарида яшовчи миллиардлаб одамлар қийин шароитга тушиб қолган одамга мадад қўлини чўзишга тайёрлигини маълум қилишди. Шундай қилиб, таҳлиллар натижасида дунёнинг энг саховатпеша мамлакатлари топ-5 лиги аниқланди. Марҳамат улар билан танишинг!

БИРМА

Мамлакатнинг аксарият аҳолиси барча берилган саволларга ижобий жавоб берди. Бирма аҳолиси асосан Будда динига сиғинади. Будданинг ўзи эса сахийлик рамзидир. Байрам кунларида роҳибларни турли ноз-неъматлар билан сийлаш одат тусига кирган. Бирма 2015 йилда дунёнинг энг меҳмондўст мамлакати деган унвонни ҳам қўлга киритган эди.

АҚШ

Америка Қўшма Штатларида хайрия ишлари билан шуғулланувчи компаниялар сони жуда кўп. Америкада кўнгилли равишда бошқаларга ёрдам бериш тарғибот қилинади. Мамлакатга ташриф буюрган одам америкаликларнинг сахий, оччиқкўнгил ва бошқаларга ёрдам беришга тайёр эканликларини гапиришади. Бу айниқса, 2011 йилнинг 11 сентябрь фожиасида яққол кўзга ташланган эди.

АВСТРАЛИЯ

Австралия аҳолиси учун барча имкониятларнинг тенг бўлиши, мамлакатнинг асосий қонун-қоидаларидан биридир. Австралияликлар хайрия ишлари билан фаол шуғулланиб, бошқа мамлакат фуқароларини ҳам бунга даъват этади. Мельбурн шаҳрида кўплаб хайрия ташкилотларини учратиш мумкин. Австралияда хайрия ёрдамини кўрсатиш механизми ўзининг оддийлиги, шаффофлиги, ўғриликнинг йўқлиги билан бошқа мамлакатлардан кескин фарқ қилади.

ЯНГИ ЗЕЛАНДИЯ

Орол аҳолиси асосан қишлоқ хўжалик ишлари билан шуғулланишади ҳамда бу борада бир-бирига ёрдам беради. Оролда хайрия ишлари юксак даражада ривожланган. Бу ерда етимларга, уйсиз болаларга ёрдам кўрсатилиб, умумий овқатланиш муассасалари кам таъминланган одамларга бепул озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатади.

ШРИ-ЛАНКА

Оролда буддизм динига эътиқод қилингани сабабли, мамлакат аҳолиси бир-бирига ёрдам беришдан чарчамайди. Бундай анъананинг илдиз отишига ўтмишдаги бир мақол сабаб бўлган. Унда айтилишича, мамлакатга ташриф буюрган ҳар қандай саёҳатчига ҳар доим, ҳар қандай шароитда ҳам ёрдам берилган.остулатов ее общества – равные возможности для всех жителей. Австралийцы активно занимаюе страны. Множество

    Бошқа янгиликлар