АсосийDunyo

ДУНЁНИНГ АҚЛГА СИҒМАЙДИГАН, ЭНГ ҒАЛАТИ РЕКОРДЛАРИ

'ДУНЁНИНГ АҚЛГА СИҒМАЙДИГАН, ЭНГ ҒАЛАТИ РЕКОРДЛАРИ'ning rasmi

Дунё рекордини ўрнатиб, ҳеч бўлмаса 15 дақиқа бўлса ҳам шуҳрат чўққисига чиқиш ҳар бир инсоннинг орзусидир. Бироқ уни амалга оширишда бир қанча муаммолар юзага келади. Чунки асосий рекордлар аллақачон ўрнатиб бўлинган. Шунда ҳийла-найранг ишга солинади, энг ғалати рекордлар ўрнатилиб, икки қуён битта ўқ билан урилади. Биринчидан улар мазкур ишлари билан тарихда қолишади, иккинчидан шон-шуҳратга эришишади. Қуйида сизни ана шундай ақлга сиғмас, ғалати рекордлар билан таништирамиз.

Бир пайтнинг ўзида танасига 326 000 та асалари қўндирган одам

Хитойнинг Тайан шаҳрида яшовчи Гао Бинггуо 2014 йилнинг 27 май куни дунё рекордини ўрнатиб, Гиннеснинг рекордлар китобига киришга ҳаракат қилди. У бир пайтнинг ўзида танасига 320 000 дона асаларини қўндирди. Буни эшитиб, шунча асалари борлигини ким санаб чиқди, деган савол туғилиши табиий ҳолдир.

Дунёдаги энг катта жинси шим

2008 йилнинг 30 октябрида Перу шаҳрида дунёдаги энг катта жинсини яратишга ва дунё рекордини ўрнатишга уриниш бўлди. Мазкур жинси шимнинг узунлиги 40 метрни, эни 30 метрни, оғирлиги 2 тоннани ташкил этиб, унинг чўнтаклари, камари, тугмалари ҳам мавжуд.

Сушидан тайёрланган энг улкан мозаика

Мазкур рекорд Хитойнинг Гонконг шаҳрида 2014 йилнинг 8 январида ўрнатилган бўлиб, умумий ҳисобда 20647 дона сушидан 37 квадрат метрлик улкан мозаика яратилди

Оғиздаги тиш чўткаси ёрдамида энг узоқ вақт ушлаб турилган баскетбол тўпи

2012 йилнинг 19 апрель куни Танешвар Гурагаи исмли йигит шу тарзда баскетбол тўпини 22,41 сония ушлаб турди. Олдинги дунё рекорди эса 13,5 соняини ташкил этган эди.

Капучиноли улкан идиш

2004 йилнинг 25 март куни Москва шаҳрида 6 кишидан иборат гуруҳ дунё рекордини ўрнатишга ҳаракат қилишди. Улар рекорд учун капучино солинган махсус идишни намойиш қилишди. Капучиноли идишнинг оғирлиги 50 килограммни, узунлиги 45, диаметри 71,5 сантиметрни ташкил этди.

Дунёдаги энг катта барбекю

2011 йилнинг 20 март куни Хенерал Пико деб номланувчи жойга 30 000 киши тўпланиб, 80 нафар иштирокчининг мол гўштидан тайёрланган 13 713 килограммли “Дунёнинг энг катта барбекюси” тайёрланиш жараёнини кузатишди.

Перинаталь йога бўйича энг катта машғулот

2014 йилнинг 8 июнь куни Хитойнинг Чанша шаҳрида рекорд ўрнатиш чоғида шифокорларнинг сон-саноғи бўлмади. Чунки бир вақтнинг ўзида 505 нафар ҳомиладор аёл 37 дақиқа-ю, 28 сония давомида перинаталь йога билан шуғулланишди.

Устидан бир неча маротаба автомобиль ўтган одам

2012 йилнинг 21 октябрь куни венгриялик Аттила Баньяи исмли йигитнинг устидан 5 маротаба жип ўтди.

Бир жойнинг ўзида оммавий равишда косметик хизмат кўрсатиш

2015 йилнинг 4 май куни Хитойнинг Цзинань шаҳар стадионида бир вақтнинг ўзида 1000 нафар мижозга 30 дақиқалик юз массажи ўтказилди. Илгари бундай воқеа рўй бермагани, ҳеч кимнинг хаёлига бундай ғоя келмагани учун ҳам дунё рекорди ўрнатилди.

Битта автомобилга кўп сонли одамларнинг чиқиши

2015 йилнинг 16 май куни Сибирь федерал университетининг 40 нафар талабаси битта машинага жойлашиб, дунё рекордини ўрнатишди.

Этаги узун никоҳ кўйлаги

2012 йилнинг 20 март куни руминиялик Эмма исмли модель этагининг узунлиги 2750 метр бўлган никоҳ кўйлагини кийиб, дунё рекордини ўрнатди. Илгари ўрнатилган рекордда никоҳ кўйлаги этагининг узунлиги 2 488 метр бўлган. Мазкур лисбо учун 2700 метр мато сарфланган бўлиб, у 100 кун мобайнида, 1857 дона нинадан фойдаланган ҳолда тайёрланган.

Энг кўп пвио кружкасини кўтарган одам

2010 йилнинг 10 сентябрь куни Бавариянинг Абенсберг шаҳрида яшовчи 38 ёшли Оливер Штрюмпфель 27 дона, ичида пивоси бўлган кружкаларни кўтариб, 40 метр йўл босди ва янги дунё рекордини ўрнатди.

Бир жойда кўп сонли одамлар ишитрокида ўтказилган шахмат мусобақаси

2010 йилнинг 24 ноябрида Ҳиндистоннинг ғарбий қисмида жойлашган Аҳмадобод шаҳрида 20 483 нафар ўйинчи иштрокида дунёнинг энг йирик шахмат мусобақаси ўтказилди ва мазкур мусобақа Гиннеснинг рекордлар китобидан ўрин олди.

Ҳавода яратилган энг улкан шакл

2004 йилнинг 6 февраль куни Таиланддаги авиабаза устида 357 нафар парашютчи иштирокида 3000 метр баландликда ҳавода улкан шакл яратилиб, Гиннеснинг рекордлар китобига қайд этилди. Парашютчилар олти сония давомида бир-бирининг қўлидан тутганча, шаклнинг бузилмаслигини таъминлашди.

Махатма Ганди каби кийинган энг кўп одамлар гуруҳи

2012 йилнинг 29 январь куни Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳрида худди Маҳатма Ганди каби кийинган 485 нафар бола Гиннеснинг рекордлар китобига кириш учун дунё маршида иштирок этишди.

Майкл Жексонинг "Thriller" қўшиғига рақсга тушган энг катта раққослар гуруҳи

2009 йилнинг 29 август куни машҳур хонанда Майкл Жексонинг 12 000 нафар мухлиси Мехико шаҳрида йиғилиб, марҳум хонанданинг 51 ёшли таваллуд айёмини нишонлаш мақсадида рақсга тушиб. Дунё рекордини ўрнатишди.

Дунёнинг энг кўп тинчлик рамзи

2015 йилнинг 6 октябрь куни Нью-Йорк шаҳрининг Марказий хиёбонига йиғилган одамлар қўшиқчи Жон Ленноннинг 75 ёшлик юбилейини нишонлаб, хонандани хотирлашди ва қўлларини кўтарган ҳолда тинчлик рамзини ифодалашди.

“Хитой аждарҳоси паради”да иштирок этган энг кўп одам сони

2012 йилнинг 6 февраль куни Хитойнинг Фуцзянь шаҳри аҳолиси қоғоз ва бамбукдан ясалган, тахталар ёрдамида бирлаштирилган аждарҳони кўтарганча дунё рекордини ўрнатишди.

Белида ҳалқа айлантирган энг кўп одамлар сони

2013 йилнинг февраль ойида Банккокда 4 483 нафар одам тўпланиб, бир пайтнинг ўзида белларида ҳалқа айлантириб, дунё рекордини ўрнатишди.

Қорда узоқ вақт ўтирган одам

2011 йилнинг январь ойида хитойлик Цзинь Сонгхо қорга кўмилган ҳолда 7 дақиқа-ю, 7 сония ўтириб, Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди.

Бир пайтнинг ўзида бир нечта электр арра билан жонглёрлик қилган одам

Словакиялик Милан Роскопф 2009 йилнинг июнь ойида бир пайтнинг ўзида 3 та электр аррани 62 маротаба осмонга ирғитиб, ушлаб жонглёрлик қилди. Олдинги рекорд 35 маротаба бўлганлиги боис Милан Роскопфнинг рекорди Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди.

Инсон танасига ёпиштирилган энг кўп қошиқлар сони

Грузиянинг Тбилиси шаҳрида яшовчи Этибар Елчиев инсон-оҳанрабо деб ном қозонган. У 2001 йилда танасига 50 дона металл қошиқни ёпишитирб, дунё рекордини ўрнатди.

    Бошқа янгиликлар