АсосийDunyo

СУРИЯДА РОССИЯ ВЕРТОЛЁТИ ҲАЛОКАТГА УЧРАДИ

'СУРИЯДА РОССИЯ ВЕРТОЛЁТИ ҲАЛОКАТГА УЧРАДИ'ning rasmi

2017 йилнинг 31 декабрь куни россияликларнинг Ми-24 русумли ҳарбий вертолёти Суриянинг Ҳама аэродромидан ҳавога кўтарилиш вақтида ҳалокатга учради, деб хабар берди Ria.ru нашри.

11 декабрь куни Россия президенти Владимир Путин 2015 йилнинг сентябрь ойидан бери Дамашқнинг сўровномасига биноан Сурияда бўлган мамлакат қўшинларини олиб чиқиш ҳақида буйруқ берган эди. Шунга қарамай, Хмеймум ва Тартис ҳарбий базаларида ҳамон Россия қўшинлари мавжуд.

Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Хама аэропортидан 15 километр узоқликда Ми-24 вертолёти ҳалокатга учраган. Ҳалокат оқибатида вертолётнинг икки учувчиси ҳам ҳалок бўлган. Борт техниги жароҳатланган.

Ҳодисага техник носозлик сабаб бўлгани, вертолёт уриб туширилмагани маълум қилинди.

    Бошқа янгиликлар