АсосийDunyo

2 НАФАР ЎЗБЕКИСТОНЛИК ФУҚАРО ЯНГИ ЙИЛНИ ТАТАРИСТОН ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРГОҲИДА КУТИШГА УРИНДИ

'2 НАФАР ЎЗБЕКИСТОНЛИК ФУҚАРО ЯНГИ ЙИЛНИ ТАТАРИСТОН ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРГОҲИДА КУТИШГА УРИНДИ 'ning rasmi

2 нафар Ўзбекистон фуқароси Янги йилга ўтар кечаси Татаристон президентининг Қозондаги қароргоҳига киришга уринишди ва улар қўлга олинди, деб хабар берди Prokazan.ru нашри.

Нашрнинг маълум қилишича, Қозондаги Кремлда 1 январга ўтар тунда ўзбекистонлик икки шахс қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан қўлга олинган. Улар Татаристон президенти қароргоҳига янги йилни нишонлаш мақсадида кирмоқчи бўлишган.

- Ўзбекистоннинг 41 ва 44 ёшдаги икки фуқароси Татаристон Республикаси президенти қароргоҳи ёнидаги тўсиқдан ошиб ўтгандан кейин қўлга олинди. Ушбу шахсларнинг сўзларига кўра, улар “Гул бозорида” ишлашади. Улар бирор жиноят содир этишни режалаштиришмаган, балки президент қароргоҳини кўздан кечиришни мўлжаллашган, сабаби бу ерни аввал кўришмаган экан, - дея таъкидланади хабарда.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат бўйича суруштирув ишлари давом этмоқда

    Бошқа янгиликлар