Ўзбекистон ва Қозоғистон 5 январь куни Тошкент — Чимкент — Тошкент йўналиши бўйича тўғридан-тўғри автобус қатновини йўлга қўяди.
Ушбу йўналишнинг умумий узуниги 145,2 км. бўлиб, манзилга уч соатда етиб борилади.
5 январь куни илк қатнов амалга оширилади. Келгусида ҳар куни эрталаб соат 6 дан 20 гача бир соат оралиқда мунтазам қатновлар йўлга қўйилади. Автобуслар “Тошкент” (Ўзбекистон) ва “Чимкент” (Қозоғистон) автовокзалларидан қатнайди.
Автобус ва йўловчилар “Ғишткўприк” (Ўзбекистон) ва “Жибек Жоли” (Қозоғистон) назорат-ўтказув пунктлари орқали ўтади.
Автобус ва йўловчилар ҳамда уларнинг юклари божхона ва чегара пунктидан навбатсиз, пиёда ўтувчилар оқимидан алоҳида тартибда биринчи навбатда ўтказилади.






