1

ЯНГИ ТАЪСИС ЭТИЛГАН "ЭҲТИРОМ" МУКОФОТИ БИЛАН 34 ИЖОДКОР ТАҚДИРЛАНДИ

МАДАНИЯТ 07.01.2018, 11:35
ЯНГИ ТАЪСИС ЭТИЛГАН "ЭҲТИРОМ" МУКОФОТИ БИЛАН 34 ИЖОДКОР ТАҚДИРЛАНДИ

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг маданият ва санъат соҳаларидаги "Эҳтиром" мукофоти соҳибларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Юртимизда фаол ва самарали ижод қилаётган санъат ва маданият вакиллари ҳамда ўз ижодий тажрибаси билан ёшларга ибрат бўлаётган устоз санъаткорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан "Эҳтиром" мукофоти таъсис этилди.

Ўзбекистон халқ артистлари Фаррух Зокиров ҳамда Юлдуз Усмонова "Йил эстрада хонандаси" номинацияси ғолиби деб топилган бўлса, Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиева "Йил анъанавий қўшиқ ижрочиси" номинацияси совриндори бўлди.
BEK_6987.JPG

Ўзбекистон халқ артисти, актриса Яйра Абдуллаева "Саҳнамиз фариштаси", Ўзбекистон халқ артисти, режиссёр Баҳодир Йўлдошев "Йил режиссёри" номинациялари ғолиби бўлди.

"Йил драматурги" деб Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, ёзувчи Қўчқор Норқобил эътироф этилган бўлса, "Креатив лойиҳалар муаллифи" сифатида эса Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси директори Фирдавс Абдухолиқов кўрсатилди.

Мукофот "Йил спектакли", "Йил актрисаси", "Йил актёри", "Йил режиссёри", "Йил театр рассоми", "Йил драматурги", "Йил театршуноси", "Йил анъанавий қўшиқ ижрочиси", "Йил эстрада хонандаси", "Йил клипмайкери", "Йил оркестри", "Йил мусиқа сайқалчиси", "Йил созандаси", "Йил балетмейстери", "Йил балет артисти", "Йил раққосаси", "Йил фольклор жамоаси", "Тасвирий санъат жонкуяри", "Маданият соҳасининг фаол оммавий ахборот ходими", "Йил телерадиожурналисти", "Йил ижтимоий тармоғи", "Саҳнамиз фариштаси", "Кўп йиллик самарали меҳнатлари учун", "Ташаббускор ҳудудий бошқарма бошлиғи", "Креатив лойиҳалар муаллифи", "Йил маданият жонкуяри", "Йил музей ходими", "Энг намунали маданият ва аҳоли дам олиш маркази", "Йил фидойи маданият ходими", "Йил маданий мерос объекти ходими", "Йил маданият соҳасининг ташаббускор ҳокими", "Йилнинг фаол сухандони" номинациялари бўйича санъат ва маданият соҳасида самарали ва фидокорона меҳнат қилаётган 34 ижодкорга топширилди.
BEK_7000.JPG

Янги таъсис этилган "Эҳтиром" мукофотининг ўзига хослиги шундан иборатки, у йил давомида санъат ва маданиятимизнинг турли йўналишларида самарали меҳнат қилган ижодкорларни халқимизга танитади, уларга рағбат ва эҳтиром кўрсатади.

– Бундай мукофотга муносиб топилганим музейимиз жамоасининг меҳнатлари самарасидир, – дейди Ўзбекистон давлат санъат музейи директори Васила Файзиева. – Йил давомида бадиий, амалий санъатга оид миллий меросимизни намойиш этувчи кўргазмалар, анжуманлар музейда кўплаб ўтказилди. Улар улғайиб келаётган авлод маънавиятини бойитишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Тадбирда санъат ва маданият соҳасида самарали ва фидокорона меҳнат қилаётган ижодкорлар "Эҳтиром" мукофотининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1