Brent маркали нефтнинг нархи кеча 11 январь куни сўнгги уч йил мобайнида илк маротаба бир баррели 70 доллардан ошиб кетди, деб хабар берди news.tut.by/world нашри. ICE Futures Лондон биржасида ушбу маркали нефть баррелининг нархи 1,2 фоиз – 70, 03 долларга, Нью-Йорк товар биржасида 1,6 фоиз – 64,59 долларга кўтарилганлиги қайд этилди.