АсосийDunyo

“Шоушенкдан қочиш”ни жонлантирган “Оскар” мукофоти соҳиби вафот этди

'“Шоушенкдан қочиш”ни жонлантирган “Оскар” мукофоти соҳиби вафот этди'ning rasmi

Икки карра “Оскар” мукофоти соҳиби Теренс Марш 87 ёшида ҳаётдан кўз юмди, дея хабар бермоқда Novayagazeta.ru нашри.

Марш 9 январь куни вафот этганди, лекин бу қайғули хабар оммага сал кечроқ эълон қилинди. У умрининг сўнгги тўрт йилини саратон касаллиги билан курашиб ўтказди.

Теренс Марш 1931 йили 14 ноябрда Лондон шаҳрида таваллуд топганди. У ўзининг кинодаги карьерасини ўтган асрнинг 50-йилларидан бошлаган.

Маршни машҳур қилган фильмлар – ўша машҳур “Шоушенкдан қочиш” ҳамда “Яшил йўлак” эди. Постановкачи-рассом “Доктор Живаго” ва “Оливер!” фильмлари учун икки маротаба “Оскар” мукофотига лойиқ кўрилган.

    Бошқа янгиликлар