Маданият вазирлиги, туризмни ривожлантириш қўмитаси ва «Техно Даргоҳ» МЧЖ томонидан амалиётга татбиқ этилаётган VERUM QR ҳамкорликдаги лойиҳаси доирасида Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳридаги сайёҳлик объектлари QR-кодлар билан таъминланди, деб хабар беради туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати.
Мазкур QR-кодлар сайёҳларга бир неча сония ичида тарихий объект, яқин ҳудудда жойлашган меҳмонхона, ресторан ва бошқа диққатга сазовор масканлар ҳақида маълумот олиш имконини беради. Маълумотлар 12 тилда тақдим этилади.






