АсосийJamiyat

ЎзЭОАВМА ва унинг фаол НТТ томонидан 70 дан зиёд таклиф билдирилди

'ЎзЭОАВМА ва унинг фаол НТТ томонидан 70 дан зиёд таклиф билдирилди'ning rasmi

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасига Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ва унинг фаол нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан 70 дан зиёд таклиф билдирилди.

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси Медиа холлида ушбу билдирилган таклиф ва мулоҳазалар экспертлар томонидан муҳокама қилинди.

Тадбир Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси, «Тараққиёт стратегияси» маркази, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Ўтган қисқа вақт давомида Давлат дастури лойиҳаси юзасидан фуқаролардан 4 ярим мингга яқин фикр ва таклиф билдирилгани юртдошларимизнинг бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотларга бефарқ эмаслиги, келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган чора-тадбирлар ҳар томонлама пухта ва мукаммал ишлаб чиқилишига ўз ҳиссасини қўшишга тайёрлигини кўрсатиши таъкидланди.

Муҳокамада давлат дастури лойиҳасига берилган таклифлар таҳлил қилинди. Хусусан, ННТларнинг давлат идоралари ва ташкилотлари билан ҳамкорлигини кучайтириш, аҳоли бандлигини таъминлашда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятидан кенг фойдаланишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги қайд этилди. Маҳаллаларда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича маслаҳат марказларида давлат органлари, тижорат банклари ва бошқа ваколатли идоралар билан ҳамкорликда тадбиркорликни бошламоқчи бўлган фуқароларга қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш юзасидан фикрлар билдирилди.

    Бошқа янгиликлар