АсосийJamiyat

Кафе ва ресторанлар 24 соат ишлаши мумкин бўлади

'Кафе ва ресторанлар 24 соат ишлаши мумкин бўлади'ning rasmi

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Ўзбекистон жамоат тановул муассасалари тегишли сертификатга эга бўлишса ва ташриф буюрувчилар хавфсизлигини таъминлай олишса 24 соат ишлашларини маълум қилди.

Қўмита томонидан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган. Бу ҳақда 15 январь куни ўтган матбуот анжуманида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.

Давлат қўмитаси раисининг таъкидлашича, бунинг учун кафе ва ресторанлар бошқа мамлакатларда кенг қўлланиладиган tourist-friendly сертификациясидан ўтишлари лозим.

Шунингдек асосий талаблар ҳам айтиб ўтилди: санитария меъёрларига риоя этилиши, инглиз тилидаги меню ва бошқалар.


    Бошқа янгиликлар