Жангариларнинг Ливия пойтахти Триполи шаҳар аэропортига қилган ҳужуми оқибатида 20 киши ҳалок бўлди, 60 нафардан ортиқ одам жабрланди, деб хабар берди Gazeta.ru нашри.
Ливия миллий бирлик ҳукуматининг маълумотларига кўра, ҳужумдан мақсад ИШИД ва «Ал-Қоида» жангариларини озод этиш бўлган.






