2018 йилнинг 1 февраль кунидан бошлаб шаҳар телефони учун нархлар ўртача 30 фоизга ошади. Халқаро телефон қўнғироқлари ва сунъий йўлдош алоқаси тарифлари эса 70 фоизга ошади.
“Ўзбектелеком” АКнинг хабар беришича, шу кунга қадар ташкилот сифатли халқаро алоқа хизмати харажатларини ўз зиммасига олган бўлиб, қўшни давлатларнинг операторлари нархларни оширган бўлса-да, пасайтирилган нархни сунъий тарзда ушлаб турган.
Эслатиб ўтамиз, шаҳар ва халқаро телефония тарифлари ўтган йилнинг октябрь ойида икки бараварга оширилган эди.






