Умар Ражабов бошчилигидаги “Umar Company” компанияси Самарқанд шаҳрида болалар боғчаси қурилишини бошлади, у шаҳарнинг қоқ марказида, Мустақиллик ва Шоҳрух Мирзо кўчалари ўртасида, 1-сонли (собиқ 32-мактаб) ихтисослаштирилган мактаб ҳудудида жойлашади.
“Umar Company” қурилиш ишлари учун 8 млрд сўм ажратди. Бўлажак боғчанинг умумий майдони 2 500 кв.м.
Компания ўз фаолиятида ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларга доимий равишда эътибор қаратади. Ўз ишини давом эттириб, компания болалар боғчасидаги 150 ўриндан 100 ўринни кам таъминланган оилалар фарзандлари учун ажратмоқчи.
Ушбу лойиҳа инновацион талабларга мувофиқ келади, шунингдек, боғчада болалар хавфсизлиги учун барча шароитлар яратилмоқда. Хоналар иссиқ ва ёруғ бўлади. Боғча биноси атроф-муҳит билан яхши уйғунлашади. Боғча ётоқ хоналари, ўйин ва ошхона зоналари билан жиҳозланган, 5 марталик овқат кўзда тутилган.






