Россия президенти Владимир Путин юрадиган “Кортеж” лойиҳасига тегишли автомобилнинг нархи 6-7 миллион рублдан бошланиши маълум бўлди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.
Бу ҳақда Россия савдо ва саноат вазири Денис Мантуров маълум қилди. “Кортеж” лойиҳасида ягона модуль платформаси асосида давлат раҳбарлари учун лимузин, седан ва минивэн оиласига мансуб автомобиллар яратилади. “Кортеж” лойиҳасидаги автомобилларни ясаш учун Porsche компаниянинг инжиниринг бўлими жалб этилади.