АсосийJamiyat

Алишер Усмонов "Қадимий Бухоро" лойиҳасига ҳомийлик қилади

'Алишер Усмонов "Қадимий Бухоро" лойиҳасига ҳомийлик қилади'ning rasmi

Асли ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов суперзамонавий туристик мажмуа бўлмиш — "Қадимий Бухоро" лойиҳасида беғараз ҳомийлик шарти билан иштирок этмоқда. Бу ҳақда Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси раҳбари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.

Янги туристик зонаси Ғиждувон кўчаси ва "Қўхна ва боқий Бухоро" маданий мажмуаси оралиғида жойлашган 10 гектар жойда барпо этилади. Зона майдонида пастқаватли замонавий меҳмонхоналар, маданий-соғломлаштириш ва савдо-кўнгилочар марказларини барпо этиш режалаштирилган. Уларда куну-тун чет эллик сайёҳларга хизмат кўрсатиш ва мароқли ҳордиқ чиқариш таъминланиши кўзда тутилган.

Туристик зонада турли шоулар, тарихий воқеаларни акс эттирган театрлаштирилган концерт томошалари намойиш этилади ва фолклор ансамбллари билан бир қаторда замонавий эстрада хонандалари чиқишлари, модалар намойиши ва бошқа томошабоп тадбирлар ташкиллаштирилади

Объект тўлиқ Ўзбекистон томони ихтиёрида бўлади.

"Алишер Усмонов ушбу лойиҳанинг ҳомийси сифатида, дейлик меценат тарзида иштирок этмоқда. Катта лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган, аниқ бюджет ҳам бор, аммо аниқ рақамлар лойиҳалаштириш ишлари натижаларига кўра маълум бўлади", — деб қайд этди Абдуҳакимов.

Бухоронинг қадимий қисми тўлиқ бепул Wi-Fi билан қопланади.

    Бошқа янгиликлар