Хитойнинг Харбин шаҳрида «Қор ва муз» Халқаро фестивали ўтказилмоқда.
Анъанавий тарзда ўтказилиб келинадиган фестивалда дунёдаги машҳур бинолар нусхалари, ҳайкаллар ва турли ҳил композицияларни кўриш мумкин. Ҳайкалтарошлик намуналарини яратиш учун 200 минг куб метрга яқин муз ва қор ишлатилган. Ушбу музлик саройини қуриш учун 10 минг нафардан ортиқ қурувчи қатнашди.
Сеҳрли муз шаҳри кечки вақт турли чироқлар билан ёритилади. Муз Хитойнинг шимолий-шарқида жойлашган Сунгари дарёсидан олиб келинган.
Фестиваль февраль ойининг сўнггида қадар давом этади.


























