АсосийJamiyat

Биринчи Президентининг давлат котиби аэропортда ҳибсга олинган тиллалар ҳақида гапирди

'Биринчи Президентининг давлат котиби аэропортда ҳибсга олинган тиллалар ҳақида гапирди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг биринчи ва охирги давлат котиби Раҳим Ражабов ЎзАга интервью берди. Суҳбат давомида у ҳозиргача кўпчиликка маълум бўлмаган айрим сирларни ошкор этди.

— Президент кимнингдир манфаатини эмас, халқ, давлат манфаатини ўйлаб иш қилаяпти. Лекин, кейин маълум бўлишича, қайсидир бир аэропортда самолётимиз ушланган. Тиллалар ҳибсга олинган. Махсус халқаро комиссия барча ишларни текширган. Таҳлил қилиб кўрилгач, бу тадбирда ҳеч кимнинг қора нияти, шахсий манфаати йўқлиги сабабли ва бу операция энди мустақилликни қўлга киритган халқнинг манфаати ва жаҳон харитасида янги пайдо бўлган ёш давлатнинг бир марталик тадбири эканлиги каби асл сабаблари тушунтирилгач, муаммо дипломатик ва юридик йўллар билан ҳал қилинди.

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги расмий сайтида мақоланинг тўлиқ матни ҳамда Раҳим Ражабов шахсий архивида сақланаётган нодир фотосуратлар эълон қилиниши кутилмоқда.


    Бошқа янгиликлар