Ҳар йили мамлакатимиздаги олий ўқув юртларида таълим олаётган талабаларнинг маълум қисми турли сабабларга кўра ўқишдан четлаштирилади ёки ўқишни ташлашга мажбур бўлади.
Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг расмий сайтида бу борадаги рақамлар эълон қилинди.
2016 йилнинг 1 ноябридан 2017 йилнинг 1 ноябрига қадар бакалавр босқичи талабаларининг 8582 нафари олий таълим муассасасидан кетган, дейилади маълумота. Улардан 2025 нафари ўзлаштиролмасилги сабабли, 410 нафари касаллиги туфайли, 600 нафари контракт тўловини тўлолмагани учун, 2980 нафари ўқишни бошқа олий таълим муассасасига кўчирганлиги боис ҳамда 2567 нафари бошқа сабабларга кўра ўқишдан кетган.
17.01.2018 17:41
600 нафар талаба контракт пулини тўлолмагани учун ўқишни ташлашга мажбур бўлган






