YouTube каналидаги The Real Life Guys муаллифи бўлган германиялик йигит оддий ваннадан фойдаланган ҳолда учувчи аппаратни яратди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.
Мазкур ихтиро YouTube каналида намойиш этилди. Йигит уй олдида турган ваннада новвойхонагача учиб борди. Парвоз давомида йигит бошидан шлемини ечмади ва аппаратни дистанцион пульт билан бошқарди. Сендвич харид қилган йигит, ортига яна “ учувчи ванна”да қайтди.
Мазкур видеони 350 мингдан ортиқ фойдаланувчи томоша қилди.






