АсосийDunyo

Остонада маст ҳолатда автомобиль бошқарган полициячи Қозоғистон президенти қароргоҳи устунига бориб урилди

'Остонада маст ҳолатда автомобиль бошқарган полициячи Қозоғистон президенти қароргоҳи устунига бориб урилди'ning rasmi

Остона шаҳрида маст ҳолатда Porsche Cayenne автомобилини бошқараётган полиция ходими Қозоғистон республикаси президентининг пойтахтдаги қароргоҳи устунига бориб урилди, деб хабар қилди “Интерфакс” нашри.

“17 январь куни маст ҳолатда Porsche Cayenne автомобилини бошқарган департамент махсус батальони инспектори, катта лейтенант Иманбеков “Оқ ўрда” қароргоҳи устунига бориб урилган. Авария чоғида машина салонида унинг эгаси, маъмурий полиция махсус батальони взвод командири капитан Жумааҳмедов ҳам бўлган”, — дейилади хабарда.

Мазкур ҳодисадан сўнг Жумааҳмедов воқеа жойидан қочиб кетган. Остона ички ишлар департаменти ички хавфсизлик бошқармаси томонидан мазкур ходимларга нисбатан хизмат текшируви бошланди.

    Бошқа янгиликлар