АсосийDunyo

Швеция ҳукумати фуқароларини Россия билан уруш бошланиши мумкинлигидан огоҳлантирди

'Швеция ҳукумати фуқароларини Россия билан уруш бошланиши мумкинлигидан огоҳлантирди'ning rasmi

Швеция расмийлари Россия Федерацияси томонидан Болтиқ ҳудудида тажовуз эҳтимоли ҳақидаги огоҳлантириш мазмунига эга варақаларни тайёрламоқда, деб хабар берди Interfax.ru нашри.

Варақалар 4,7 миллион хонадон учун чиқарилиши таъкидланмоқда. Улар Россия томонидан таҳдидлар эҳтимолининг ошиб бориши шароитида фуқароларни тинчлик даврида инқирозлар ва ҳалокатларга тайёрланишга даъват қилиш мазмунига эга.

Варақаларда мамлакат аҳолисига фавқулодда вазиятлар бўйича амалий тавсиялар берилган. Шунингдек, муниципал ҳокимиятларга совуқ уруш даврида қурилган бомбапаноҳгоҳни жиҳозлаш буюрилган.

    Бошқа янгиликлар