АсосийJamiyat

Фоторепортаж: Йилдан йилга чирой очаётган Термиз шаҳри

'Фоторепортаж: Йилдан йилга чирой очаётган Термиз шаҳри'ning rasmi

Малакатимизнинг жанубдаги дарвозасига айланган Термиз шаҳри йилдан-йилга қиёфасини тубдан ўзгартирмоқда. Сурхондарё вилояти марказида барпо этилаётган таълим, тиббиёт муассасалари, болалар спорти иншоотлари, шинам, кенг кўп қаватли турар жой бинолари шаҳар кўркига-кўрк қўшмоқда. Кенг, равон йўллар барпо этилиб, ранг-баранг, жилокор тунги ёритгичлар ўрнатилаётир. Жумладан, 2017 йилда воҳа марказида 35 замонавий 4 қаватли ҳамда бешта 7 қаватли арзонлаштирилган уйлар қурилиб, фойдаланишга топширилди. Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника ва Тошкент давлат аграр университетларининг филиаллари ташкил этилди. Айни пайтда мазкур филиалларда 700 дан ортиқ талаба таҳсил олмоқда.


3.JPG

5.JPG

7.JPG

8.JPG

10.JPG

11.JPG

– Замонавий таълим муассасасида ўзим танлаган соҳа сирларини чуқур ўранаётанимдан хурсандман, – дейди Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиали талабаси А.Маннонов. – Бу ерда биз, ёшлар учун барча шароит яратилган. Дарслар замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида ўтилмоқда. Илгарилари бу соҳага қизиққан ёшлар 700 километр йўл босиб, пойтахтимизда таълим олган бўлса, эндиликда биз вилоятимиз марказида ўқиб, етук мутахассис бўлиб ўлғаймоқдамиз.

Вилоятда юз бераётган ўзгариш ва янгиланишлар жорий йилда ҳам изчил давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар