«Ўзбеккино» Миллий агентлиги бадиий кенгаши томонидан муаллиф Исмоил Шомуродовнинг «Матизнинг саргузаштлари» номли кўп қисмли мультфильм сценарийси маъқулланди, деб хабар берди агентлик ахборот хизмати.
Анимацион фильмнинг қаҳрамонлари - Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган автомобиллар бўлиб, унда бош қаҳрамон - кичкинтой «Матиз» билан боғлиқ қизиқарли саргузаштлар ҳикоя қилинади. Фильмни яратишга Абдулатиф Ҳайдаров бошчилигидаги аниматорлар гуруҳи ҳамда рассом Зилола Ҳамидова жалб қилинган.
Ҳозирда мультфильмнинг дастлабки 6 қисми бўйича ишлар бошлаб юборилди. Йил сўнгига қадар янги мультфильм болажонлар эътиборига ҳавола этиш режалаштирилган.






