Телеграм орқали муштарийлардан келган саволга Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазир ўринбосари Ж.Сидиқов жавоб берди:
— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги 275-сонли қарорига асосан умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига қўшимча ҳақ тўловлари энг кам иш ҳақи миқдорига (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 ноябрдаги ПФ-5245-сонли Фармонига асосан 2017 йил 1 декабрдан бошлаб 172 240 сўмни ташкил қилади) нисбатан фоиз ҳисобида қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:
а) синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун;
15 нафар ўқувчигача — 50 фоиз (86 120 сўм);
16 нафардан 20 нафар ўқувчигача — 60 фоиз (103 344 сўм);
21 нафардан 25 нафар ўқувчигача — 70 фоиз (120 568 сўм);
26 нафардан 30 нафар ўқувчигача — 80 фоиз (137 792 сўм);
31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда — 100 фоиз (172 240 сўм);
б) дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун — 50 фоиз (86 120 сўм), синфдаги (синф-комплектдаги) ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлган кам комплектли мактабларда эса — 25 фоиз (43 060 сўм);
в) информатика кабинети мудирлиги учун — 50 фоиз (86 120 сўм).