Янги зеландиялик балиқчи серфинг билан шуғулланаётиб қўли билан 11 килограммли олабуғани ушлаб олди. Бу ҳақда Lenta.ru нашри хабар бермоқда.
Жейсон Гроукотт сёрфинг тахтасида сузиб кетаёганида, балиқнинг сузгичларини кўриб қолади. 60 метр узоқликдаги олабуғанинг қорнида наҳангнинг тиш излари бўлиб, у тинмай типирчиларди. Гроукотт балиққа яқинлашиб, ортидан шўнғимоқчи бўлди, лекин балиқнинг ўзи сёрфинг тахтасига сакраб чиқиб олди. Балиқчи уни думи ва ойқулоқларидан шартта ушлади-да, тезда арқон билан сёрфинг тахтасига маҳкам боғлади.
Соҳилда балиқнинг оғирлиги 11 килограмм эканлиги маълум бўлди.






