1

Москва "Ислом давлати" Марказий Осиёга ҳужум қилмоқчи, дея огоҳлантирди

ДУНЁ 02.02.2018, 09:59
Москва "Ислом давлати" Марказий Осиёга ҳужум қилмоқчи, дея огоҳлантирди

Россия ТИВ Осиё Иккинчи департаменти раҳбари Замир Кабулов "ИД" вакиллари Афғонистонга америкаликларга қарши жиҳод қилишга эмас, балки кейинчалик Марказий Осиёга бостириб кириш учун ўзига ҳарбий операцияга тайёргарлик кўриладиган майдон ташкил этишга келишганини таъкидлади, деб хабар берди Sputnik. uz нашри.

Москва "Ислом давлати" жангарилари Марказий Осиёга зарба беришни бошлайдиган вақтда "ғафлатда қолмасликка" чақирмоқда, бундай сценарий хавфи ортган, деб баёнот қилди пайшанба куни Россия президенти махсус вакили, Россия ТИВ Осиё Иккинчи департаменти раҳбари Замир Кабулов.

Кабулов "ИД" вакиллари Афғонистонга америкаликларга қарши жиҳод қилишга эмас, балки кейинчалик Марказий Осиёга бостириб кириш учун ўзига ҳарбий операцияга тайёргарлик кўриладиган майдон ташкил этишга келишганини таъкидлади.

"Бу жиддий масала. Мен улар Марказий Осиёга ҳужум қилаяпти демаяпман, улар тайёргарлик кўришмоқда. Агар биз мана шу вақтда ғафлатда қолсак, у ҳолда биз ҳақиқатда катта кучга юзма-юз келамиз, у билан Амударьё бўйлаб чегарада ва Пянж дарёси бўйлаб йирик кучлар билан — бизникилар қаторида ОДКБ ҳамда МДҲ сингари иттифоқдошлар кучларидан баробар фойдаланишга мажбур бўламиз", — деди Кабулов.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1