АсосийDunyo

76 ёшли қария ҳар куни ногирон неварасини 24 км йўл босиб мактабга олиб боради

'76 ёшли қария ҳар куни ногирон неварасини 24 км йўл босиб мактабга олиб боради'ning rasmi

Хитойлик 76 ёшли қария ҳар куни 9 ёшдаги ногирон неварасини 24 км йўл босиб, мактабга боришига ёрдам беради. Бола церебрал фалажлик билан касалланган. Онанинг кўрсатаётган жасорати билан келажакда бола керакли билимни олади.

Боланинг ота-онаси ажрашган. Отаси бошқа шаҳарда яшайди. Онаси эса бошқага турмушга чиқиб кетган. Шунинг учун Хаовега бувиси қарайди. У 3 йил давомида неварасини тоғли йўлдан велосипедда мактабга олиб борди. Ўтган йили эса ҳукумат томонидан ногиронлар аравачаси совға қилинди.

Ши неварасини тузалиши учун жуда кўп шифокорларга мурожаат қилди. Лекин ҳеч қандай муолажа Хаовега ёрдам бермади.

Бувиси келажакда неварасини маваффақиятларга эришишига ишончи комил. Оғир касалликка чалинганига қарамай, боланинг ақли расо, хотираси яхши ва у жуда математика фанини яхши кўради. Фақатгина йил сайин болани мактабга олиб бориш қийинчилик тўғдираяпти.

    Бошқа янгиликлар