Жиззах вилоятида бир йил ичида “Тез тиббий ёрдам” шохобчалари сони 19 тадан 45 тага етказилди. Харид қилинган “Hyundai”, “NISSAN”, “Дамас-амбуланс” русумли 102 та янги автомашина ҳисобига чақирув манзилига кечикиб бориш ҳолатлари 65 фоиз камайиб, молиялаштириш 2, дори воситалари билан таъминлаш 3 баравар ошди деб ёзади «Халқ сўзи» мухбири.
Шунингдек, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали хорижий молия институтларининг 3,4 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит ва грант маблағлари ҳисобига замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозланди.
Шифокорлар фаолияти тўғри йўлга қўйилиши натижасида аҳолининг тор доирадаги мутахассислар хизмати учун марказга қатнаш даражаси 16-17 фоиз камайишига эришилган.






