Россиянинг Кобулдаги элчихонаси яқинида миналаштирилган автомобиль топилди, дея хабар беради РИА Новости.
Нашрнинг хабар беришича, Россия элчихонаси биноси яқинида бомба ўрнатилган Мазда машинаси топилган. Машинада тротила эквивалентли бир тонна портловчи моддалар бўлган.
Шунга қарамай, элчихона ёнида яна бир машина порлатилгани ҳақида маълумотлар бор. Бироқ бунга элчихона расмий изоҳ бергани йўқ.
Сўнгги ойларда Кобулда бир неча террористик ҳужумлар содир бўлди.






