АсосийDunyo

Америкалик эркак 300 та мушукни боқиб олди (Видео)

'Америкалик эркак 300 та мушукни боқиб олди (Видео)'ning rasmi

Пенсияга чиққунга қадар темирйўлда ишлаган 58 ёшли Крис Арсено темирйўл ёнидан бир қанча касал мушукларни топиб олгач, ҳаётини мушукларга бахшида этди, деб хабар берди РИА новости нашри.

Ҳодиса унинг ўғли вафот этганидан сўнг содир бўлди.

Кейинги йилларда собиқ темир йўл ходими маҳаллий хайрия ташкилоти ва жониворларга бошпана ажратувчи ташкилотлар билан боғланиб, 300 тагача мушукларни қабул қилди. «Мушукларнинг кўпчилиги ташлаб кетилган ёки эгасиз бўлган. Шу боис, улар ўзларини хавфсиз ҳис этишлари учун жой билан таъминлаш керак эди», дейди Крис Арсено.

Мана 12 йилдан буён ҳаётини косани сувга тўлдириш, мушукларига қовурилган товуқлар бериш билан ўтказади. «Бахтли мушуклар» учун маблағ Асено ва хайрия ташкилотлари томонидан ажратилади. Бир йилда бошпана таъминоти тахминан 101 минг АҚШ долларини ташкил этади. Шу жумладан, ҳайвонлар учун 80 минг доллар ва ветеринария шифокорлари учун 21 минг доллар ажратилади.


Бошқа янгиликлар