Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги ходимлари «Ҳизб ут-Таҳрир» диний-экстремистик ташкилотининг тўрт нафар тарафдорини қўлга олишди. Бу ҳақда пайшанба, 8 февраль куни маҳкама матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарда айтилишича, тақиқланган ташкилотнинг фаол аъзолари Қирғизистон жанубидаги Жалолобод вилоятида қўлга олинган. Республика ИИВ маълумотларига кўра, улардан энг ёши кичиги 39да, энг каттаси эса – 55 ёшда бўлган.
Ушбу шахсларнинг яшаш жойларида ўтказилган тинтувлар давомида «Ҳизб ут-Таҳрир» экстремистик оқимига оид адабиётлар топилди ва олиб қўйилди.






