АсосийDunyo

Умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган маҳбус илк бора озодликка чиқарилди

'Умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган маҳбус илк бора озодликка чиқарилди'ning rasmi

Россияда 1991 йили ўлимга ҳукм қилинган ва кейинчалик умрбод қамоқ жазоси берилган Анвар Масалимов озодликка чиқди, деб хабар берди Известия нашри.

Анвар Масалимов Россиядаги энг қаттиқ тартибли колониялардан бири — «Қутб бойқуши»да жазосини ўтаётганди. Қотиллик жинояти учун 15 йил ўтириб чиққан Масалимов 1991 йили Томск вилоятининг Комсомолск посёлкасида унга бошпана берган пенсионерни бўғиб ўлдирган эди.

Жазони ўташ чоғида у қариянинг маст ҳолатда ўлдирганини билдириб, чиқарилган ҳукм устидан бир неча бор шикоят йўллади.

Вологда вилоят суди жазони юмшатиш мумкин деб ҳисоблади ва Масалимовга шартли равишда муддатидан олдин озод бўлиш имконини берди. Бу Россияда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган маҳбус озодликка чиқиши билан боғлиқ биринчи ҳолатдир.

Масалимов ҳозирда Москвада шаҳрида истиқомат қилмоқда. У қолган умрини роҳибликка бағишлаш ниятида эканлиги билдирди.

    Бошқа янгиликлар