Муслимбек Йўлдошев қаламига мансуб "​Сухандонлар" китоб тақдимоти ўтказилди

МАДАНИЯТ 10.02.2018, 10:08
Муслимбек Йўлдошев қаламига мансуб "​Сухандонлар" китоб тақдимоти ўтказилди

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, олий тоифали сухандон Муслимбек Йўлдошев қаламига мансуб "Сухандонлар" китоб тақдимоти ўтказилди. Мазкур китоб яқинда “Ijod-press” нашриёти томонидан чоп этилди, деб ёзади ЎзА.

Муслимбек Йўлдошев қирқ йилдан буён телевидениеда диктор сифатида фаолият кўрсатади. У нафақат олий тоифали сухандон, балки иқтидорли ижодкор ҳамдир.

– Телевидениедаги фаолиятим жуда самарали ва қизиқарли бўлган, – дейди Дилфуза Ғуломова. – Бу лаҳзалар мен учун жуда ширин хотираларга айланган. “Студентлик олтин даврим”, “Сенинг замондошинг”, “Ғазалхон ёшлигим”, “Қизлар давраси” каби кўрсатувларда бошловчилик қилганман. Тиббиёт соҳасига ўқишга кириб, илмий иш ёқладим, лекин барибир менинг ҳаётим телевидение билан боғланган экан. Кейин кўп йиллар “Сиҳат-саломатлик” кўрсатувида бошловчилик қилдим.

Тадбирда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Севара Назархон ва “Мерос” миллий қўшиклар ансамбли ижросидаги дилрабо куй-қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1