1

Токиода Алишер Навоийнинг шеърлари жаранглади (фоторепортаж)

МАДАНИЯТ 10.02.2018, 10:11
Токиода Алишер Навоийнинг шеърлари жаранглади (фоторепортаж)

Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси томонидан буюк шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллигига бағишланган тантанали тадбир ташкил этилди, дея хабар қилмоқда ЎзА.

photo6334662340661848068.jpg
Тадбирда Сок университети, Токио санъат университети раҳбарлари, профессор-ўқитувчилари ва талабалари, "Япония-Ўзбекистон" дўстлик уюшмаси аъзолари ҳамда Япония ижтимоий-сиёсий доиралари ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Япония олий таълим муассасалари профессорлари мумтоз адабиётимизнинг атоқли намоёндасининг ижодидан парчалар ўқиди. Токиодаги Сока университетининг бош майдонида ўрнатилган Навоий ҳайкали пойига гул қўйилди.

Тадбирда таъкидланганидек, улуғ шоирнинг ижодий мероси ўзбек халқининг жаҳон маданияти ва тамаддуни хазинасига улкан ҳиссаси бўлиб қўшилди. Иштирокчилар Кунчиқар мамлакатда Алишер Навоий ҳайкалининг ўрнатилиши Буюк ипак йўли давридан буён анъанавий ўзаро боғлиқ халқларимиз ўртасидаги маданий мулоқотнинг ёрқин рамзидир.

Сўзга чиққанлар Японияда буюк мутафаккирнинг ижодига қизиқиш ниҳоятда катта эканини қайд этиб, унинг асарлари япон тилига таржима қилинганини алоҳида таъкидладилар. Шунингдек, нафақат Ўзбекистон, балки бутун инсониятнинг бебаҳо бойлиги бўлган Навоий ижодини ўрганиш Сока университетининг ўқув дастурига киритилган.

photo6334662340661848066.jpg

Сока университети ректори Йошихиса Баба Алишер Навоий бутун инсоният тарихида ўчмас из қолдирган буюк инсон, унинг асарлари эса жаҳон тафаккур хазинасининг ноёб дурдонаси эканини таъкидлади. Япония олимлари шоир ижодини катта қизиқиш билан ўрганмоқда. Буюк шоир хотирасига атаб Сока университетида ўрнатилган ҳайкал Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик ва маънавий ҳамкорлик рамзидир.

Й.Баба Алишер Навоий ҳайкали пойида шоирнинг япон тилида битилган, бугун ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган ҳикматли сўзларни ўқиб берди:

«Олам аҳли, билингизким, иш эмас душманлиғ,

Ёр ўлинг бир-биригизгаким, эрур ёрлиғ иш».

photo6334662340661848069.jpg

Сока университети профессори, таниқли навоийшунос олим Мицуру Кояма Алишер Навоий асарлари бугунги кунда бутун дунёда, шу жумладан Японияда ҳам катта қизиқиш билан мутолаа қилинаётгани, буюк шоирнинг асарлари кўпгина тилларга ўгирилгани бундан далолат бераётганини таъкидлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1