АсосийDunyo

Японияда кучли қор ёғиши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди

'Японияда кучли қор ёғиши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Японияда кучли қор ёғиши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, 48 киши жабрланди, деб хабар берди «РИА Новости».

Фикуи префектурасида уч киши ўз автомобили ичида заҳарланиб ўлган — машинанинг газ чиқариш қувури қор билан тўлиб қолгани сабаб, машина тутуни салонга урган.

Яна бир киши Ниигата префектурасида ҳалок бўлган — у томни қордан тозалаётган вақти, сирғалиб кетиб, ерга қулаган. Жами 48 киши сирпанчиқ йўлларда йиқилиб, тан жароҳати олган.

Хабар беришларича, Фукуида қорнинг қалинлиги 1 метру 9 сантиметрга етган, Ниигатада эса 1 метр 23 сантиметрни ташкил этган.

Якшанба куни мазкур ҳудудларда ҳаво ҳарорати +9...+10 даражагача кўтарилиши кутилмоқда — бу сув тошқинлари, қор кўчкилари, селларга сабаб бўлиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар